Погба: Қаршимда “Ливерпуль” турсаям, рўзамни бузмайман!

Бугун тунда “Манчестер Юнайтед” 30-турнинг қолдирилган учрашувида “Ливерпуль” меҳмони бўлади. Манчестерликлар бош мураббийи Ральф Рангник жамоа етакчиларидан бири Поль Погба муҳим учрашув куни ҳам Рамазон рўзасини тутишни тўхтатмаслигини уқтирганини маълум қилди.

Погба профессионал футболчи сифатида рўза тутишга кўникиб қолган. У билан бу борада алоҳида суҳбатлашганим йўқ, лекин рўза унинг ўйинига таъсир қилмайди. Билишимча, у рўза тутишни давом эттиряпти.

Менинг аввалги клубларимда ҳам рўза тутадиган ўйинчилар кўп бўлган. Мен “Ливерпуль”нинг камида битта ўйинчиси доим рўза тутишини биламан ва бу ҳам менинг шогирдим Ибраим Конате эди, -деди Ральф Рангник.

Бўлажак тўқнашувда “Ливерпуль” учун ғалаба чемпионлик курашини давом эттириши учун жуда зарур. “Манчестер Юнайтед” эса Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашиш имконини сақлаб қолишни истаса, албатта ютиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!