Погба қайси жамоага бормоқчилиги ошкор бўлди

  • 11 декабрь, 2020, 21:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”ни тезроқ тарк этишни истаётган Поль Погба қайси жамоага бориб қўшилиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ҳозирча франциялик ярим ҳимоячига “Реал”, ПСЖ  ва “Ювентус”дан қизиқиш борлигини айтилмоқда.

Tecno

27 ёшли футболчининг ўзи “Ювентус”га ўтишга мойил. Ўз навбатида,  туринликлар ҳам унинг қайтишидан умидвор. Бош мураббий Андреа Пирло унга асосий таркибдан жой бериши кутилмоқда.

Погба 2012-2016 йиллар давомида “Ювентус” таркибида тўп сурган. Ҳозир унинг агенти Мино Райола музокараларга киришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!