Погба қимматбаҳо “Роллс-Ройс”идан айрилди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба йўлда полиция томонидан тўхтатилиб, унинг қимматбаҳо машинаси вақтинчалик олиб қўйилди.
Маълумотларга қараганда, Погба минаётган “Роллс-Ройс”нинг нархи 330 минг фунт туради.
Погбанинг машинаси олиб қўйилишига унинг рақамлари сабаб бўлган. Қонунчиликка кўра, сўнгги бир йил ичида Буюк Британия ҳудудида олти ойдан узоқ муддат қолган машина тегишли органлардан рўйхатдан ўтказилиб, янги рақам олиши керак.
Энди Погба 150 фунт миқдорида жарима тўлаб, машинасини қайтариб олади ва Британия қонунчилигида кўрсатилган рақам олишга ҳам мажбур бўлади.
Фикрлар