Погба ёки Гразманн? "Барселона" кимни танлайди?

Каталониянинг “Барселона” клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳамда "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бироқ, ёзда “кўк-анор ранглилар” трансфер нархи 100 млн евродан юқори ҳисобланган ушбу икки футболчини бирдан сотиб олиш имкониятига эга эмас. Шу боис “Барселона” раҳбарияти ушбу икки француздан қай бирини биринчи сотиб олиш борасида бош қотирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бундан аввалроқ “Бавария” ҳимоячиси Давид Алабани сотиб олиш фикридан қайтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!