Пол Скоулз Моуриньога ақл ўргатишни бошлади

“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси, Пол Скоулз Жозе Моуриньони жамоадаги қария футболчи Златан Ибрагимовичнинг ўрнига “Атлетико Мадрид” “кичик шаҳзодаси” Антуан Гризманни жамоага қўшиб олишга чақирди.

“Манчестер Юнайтед” рахбарияти Златан Ибрагимович билан шартномани узайтиргач Пол ҳам бу қарорни қўллаб-қувватламади. Жозе Моуриньо келаси йил ҳам Златанга ҳужум марказидан жой топиб бермоқчилиги “Манчестер Юнайтед” афсонасини ҳавотирга солмоқда.

- Мен ҳаракат қилган пайтларимда “Манчестер Юнайтед” жуда кўп яхши натижаларга эришганди. Чунки ўша пайтларда бизнинг таркибимизда энг камида учта “бриллиант” марказий ҳужумчимиз бор эди. Ҳозир эса ундай эмас. Шундай экан жамоага ёрқин фаолият юритадиган ҳужумчи керак. Бу борадаги танловим Антуан Гризмандир. Чунки ФИФА ноқонуний тарзда 18 ёшга тўлмаган футболчи билан шартнома тузган "Атлетико Мадрид"ни трансфер ҳаракатларини амалга оширини таъқиқлаб қўйган, дейди – Пол Скоулз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!