Пўлатхўжа Холдорхонов: Минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш ёқимли ва қўшимча куч беради
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Пўлатхўжа Холдорхонов Жанубий Кореяга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
– Ассалому алайкум. Барча юртдошларимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва ярим финал билан табриклайман. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.
Минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш ҳақида:
Бу ажойиб. Улар бизни қўллаб-қувватламоқдалар. Ҳеч қандай босим эмас, уларнинг қаршисида ўйнаш ёқимли ва қўшимча куч беради.
Рақиб ҳақида:
Корея ўзига яраша кучли жамоа. Биз уларнинг ўйинини ўргандик, барча жамоада бўлгани сингари уларнинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб, турнир чемпионлиги учун курашишда давом этамиз.
Фикрлар