Полиция англиялик икки маст ишқибозни жаримага тортди
Ads

Англия терма жамоасининг икки нафар мухлиси тартибсизлиқ қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Полиция берган маълумотларга кўра ушбу икки ишқибоз Тунис – Англия (1:2) учрашувини томоша қилиш учун Москвадан Волгоградга поезда келишган. Улардан бири вагон ойнасини синдирган бўлса, иккинчиси поездан тушиб кетишга уринган. Шундан сўнг полиция ходимлари уларни қўлга олган.