Полиция нега Роналдуни безовта қиляпти?

  • 14 Jul 11:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадейра полицияси Криштиану Роналдунинг 10 ёшли ўғли туфайли футболчини жаримага тортмоқда.

Tecno

Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда кенжа Криштиану Роналду мустақил тарзда гидроцикл бошқараётгани акс этган видео тарқалган. Бу видео тезда ўчириб ташланганига қарамай, қонун муҳофазачилари эътиборига тушиб улгурган.

Мадейра денгиз полицияси бошлиғи Геррейру Кардосу журналистларга бу вазият бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Полиция ушбу гидроцикл кимга тегишли эканини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Қонунчиликка кўра, гидроциклни бошқариш учун катталарга бериладиган махсус лицензия талаб этилади. Энди Роналду ўғлининг қилмиши учун жарима тортилиши кутилмоқда.

1594697583_2

Comments

You must be logged in to commet!