Польша 2019 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилади
Польша 2019 йилги U-20 терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилади. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино айтиб ўтди.
“Польша ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади”, - дейди Инфантино.
Маълумот учун, ёшлар ўртасидаги мундиал ҳар 2 йилда бир марта ташкил этилади. Ушбу мусобақа сўнгги марта 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўган ва унда Англия ёшлари ғолибликни қўлга киритишган эди.
Фикрлар