
Полвонларимиз Ҳиндистонда 20 та медаль қўлга киритди
Жорий йилнинг 21-23 март кунлари Ҳиндистоннинг Харьяна штати Рохтак шаҳрида жойлашган Маҳарши Даянанд университитетида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивал доирасида Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон давлати ўртасида белбоғли кураш бўйича халқаро "Дўстлик" деб номланган турнир ҳам ўтказилди.
Халқаро мусобақада Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти ёрдамчиси Бекзод Болтабаев, терма жамоа бош мураббий Ойбек Муллабоев, халқаро тоифадаги ҳакамлар Элмурод Абдуллаев, Жамшидбек Эгамов ва полвонларизмиздан иборат 20 нафар спорт делегациямиз иштирок этиб, муносиб натижаларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Демак, кучли учликдан жой олган полвонларимиз билан танишамиз:
Белбоғли кураш классик йўналиши.
Эркаклар:
Олтин медаль
57кг. Ҳанабой Ўрайимов
62 кг. Аббос Аҳмаджонов
75 кг. Муроджон Ҳамидов
82 кг. Достонбек Обиджонов
90 кг. Самандар Абдусаломов
+100 кг. Азимжон Юлдошев
Кумуш медаль
100 кг. Нурбек Исақов
Бронза медаль
68 кг. Бекпўлат Боқиров
Аёллар
Олтин медаль
52 кг. Фарангиз Абдунабиева
+76 кг. Шириной Юлдошева
Кумуш медаль
58 кг. Феруза Собирова
Бронза медаль
76 кг. Дилдора Мамадалиева
76 кг. Мухлиса Рустамова
Белбоғли кураш эркин йўналиши:
Олтин медаль
57 кг. Ҳасанбой Ўрайимов
62 кг. Аббос Аҳмаджоноа
+100 кг. Азимбой Юлдошев
Кумуш медаль
68 кг. Бекпўлат Боқиров
75 кг. Муроджон Ҳамидов
82 кг. Достонбек Обиджонов
90 кг. Самандар Абдусаломов
100 кг. Нурбек Исақов
Якуний натижаларга кўра, полвонларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни банд этишди. Ушбу халқаро турнир доирасида Ўзбекистонинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг бир қатор вазирлик ва идораларининг юқори лавозимдаги масъуллари, парламент аъзолари билан Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорликка оид муҳим учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва Ҳиндистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида икки томонлама белбоғли курашни янада ривожлантиришга оид меморандум имзоланди. Ўтказилган музокараларда "Дўстлик" турнири анаъанавий турнирга айлантирилиб, набатдаги "Дўстлик" турнири 2026 йилда Тошкентда ўтказишилиши белгиланди. Турнирнинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сардор Рустамбоев иштирок этди.









Фикрлар