Полвонларимиз Венгриядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишади

10-11 декабрь кунлари Венгрия пойтахти Олимпия ўйинларига киритилмаган вазн тоифалари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик  қилади.

Ушбу нуфузли мусобақада ҳамюрларимизнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Хусусан, ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

61 кг: Темуржон Усмонохунов; 70 кг: Рашид Қурбонов; 71 кг: Фазлиддин Намозов, Жонибек Отабеков.

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа қуйидаги дастур асосида ўтказилади.

10 декабрь. Эркин кураш– 61 кг, юнон-рум кураши– 71 кг, аёллар кураши– 55 кг.
11 декабря. Эркин кураш– 70 кг, юнон-рум кураши– 80 кг, аёллар кураши– 60 кг.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!