Порье рад этганига қарамай, Тони Фергюсон "UFC 254"да жанг қилади

  • 13 сентябрь, 2020, 20:25
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайтнинг таъкидлашича, Дастин Порье "UFC 254"да жанг қилишдан бош тортган бўлса-да, 24 октябрь куни Тони Фергюсон жанг қилади.

"Биз Тони ва Дастин қарама-қаршилиги бўлиши учун ҳаракат қилмаймиз. Тони учун бошқа жанг ташкил этамиз. У "UFC 254" турнирида иштирок этади." - деди президент.

Олдинроқ, Порье гонорарнинг камлигидан норози бўлиб, жангда қатнашишдан бош тортганди.

Шу йилнинг май ойида Фергюсон Жастин Гэтжига мағлуб бўлиб, Ҳабиб Нурмагомедовга қарши чемпионлик жанги учун курашиш имконидан маҳрум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!