Порлай олмаган иқтидор "Барселона"ни бутунлай тарк этмоқда
Ярим ҳимоячи Франсишку Тринкау "Барселона"ни бутунлай тарк этмоқда.
Ўтган мавсумни "Вулверхэмптон"да ижара асосида ўтказган португалиялик футболчи "Спортинг"га ўтиш арафасида. Бу ҳақда таниқли инсайдер Никола Скира хабар берди.
Мазкур трансфер 10 миллион еврога баҳоланмоқда. "Кўк-анорранглилар" уни маълум сумма эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
"Брага" тарбияланувчисининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланганди. 2020 йилда клуб уни 31 миллион евро эвазига португал клубидан сотиб олганди.
Фикрлар