Португалия етакчиси мундиалнинг биринчи ўйинини ўтказиб юборади
Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги илк ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлди. У Конго ДР терма жамоасига қарши баҳсда майдонга тушмайди. Сабаб – футболчи жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаган. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес маълум қилди.
"Рубен Диаш биринчи ўйин учун тўлиқ тайёр эмас, биз ундан хавф олишни истамаймиз", — дея Роберто Мартинеснинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида келтирган.
Бугун, 17 июн куни, 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи «K» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Португалия – ДР Конго учрашуви бўлиб ўтади. Беллашув АҚШнинг Хьюстон шаҳрида жойлашган "Эн-Эр-Джи Стэдиум" аренасида ўтказилади. Ўйин бошланиш вақти – Тошкент вақти билан соат 20:00.

Фикрлар