Португалия терма жамоаси машғулоти ва матбуот анжумани қолдирилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк ўйини олдидан режалаштирилган машғулот ва матбуот анжумани ноқулай об-ҳаво сабаб бекор қилинди. Бу ҳақда RMC Sport телеканали хабар берди.

 

Жамоанинг машғулот базаси Флорида штатидаги Палм-Бич-Гарденс шаҳрида жойлашган. Манбаларга кўра, кечқурун ўтказилиши керак бўлган машғулот ҳам, оммавий ахборот воситалари учун тадбир ҳам яқинлашаётган кучли ёмғир ва чақмоқли довул туфайли ўтказилмади. Матбуот анжуманида Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Матеуш Нунеш иштирок этиши режалаштирилган эди.

 

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтмоқда. Бу сафар мусобақада илк бор 48 та терма жамоа иштирок этяпти. Гуруҳ босқичида португалияликлар Ўзбекистон, Колумбия ва ДР Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!