Португалия - Гана учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Португалия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда Сантуш шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 64-дақиқасида Криштиану Роналду пенальтидан голи уриб, ҳисобни очди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Андре Айю мувозанатни тиклади. Кейин тезкорлик билан португаллар иккита гол билан жавоб берди: Фелиш ва Леау ўз номини таблога ёздириб қўйди. Уйиннинг сўнгги дақиқаларида Букари ўзининг голи билан ҳисобни қисқартирди. 

Қайд этиш лозим, жамоа сардори Криштиану Роналду мазкур беллашувнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди. "Sofascore" нашри талқинига кўра эса энг юқори баллга Бруно Фернандеш (8.3) лойиқ деб топилди. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!