Португалия бош мураббийи: "Кутилмаганда голлар ўтказиб юбордик"
Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш жаҳон чемпионати биринчи тури доирасида Гана устидан қозонилган ғалабадан кейин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Ҳужумдан ҳимояга ўтиш борасида яхши бошладик. Гана аниқ зарба ҳам бера олмади. Вазият хавфсиз эди, лекин футболчиларнинг ўзлари жуда пассив ҳаракат қилди. Тажаввузкорлик етишмади. Тайм охирида қўшдик ва бир нечта вазиятлар яратдик.
Танаффусда шогиртларимга сабрли бўлиш муҳимлигини айтдим. Ўз навбатида жудаям ёпиқ ўйнамасликни сўрадим. Очилиш лозим эди, акс ҳолда гол урмаслик керак эди.
Йигитлар менинг ғоямни амалга оширди. Биз пенальти ишлаб олдик, бироқ кутилмаганда голллар ўтказиб юордик", - деди мураббий.
Фикрлар