Португалия бош вазири Роналдуни ҳимоя қила бошлади
Ads

Португалия бош вазири Антониу Кошта можароларга аралашиб қолган "Ювентус" форварди Криштиану Роналдуни ҳимоя қила бошлади.

“Одамлар айбсизлик презумцияси ҳақида унутмасликлари керак. Фақатгина шу хабарларга қараб кимнидир айблай олмайсиз. Ҳозир фақатгина унинг мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтираётган ажойиб спортчи эканлиги исботланган ҳолос”, - дейди Кошта.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли португалиялик футболчи айни дамда АҚШлик Кэтрин Майорга исмли аёлни зўрлаганликда гумон қилинмоқда.