Португалия. Рашидовнинг жамоаси асосий рақобатчисини мағлуб этди

CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган "Насьонал" клуби бу тур ўз майдонида "Тондела"ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишди - 3:2.

Tecno

Рашидов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 77-дақиқада захирага олинди. Шу тариқа "Насьонал" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ўзининг келгуси ўйинини 10 март куни сафарда "Портимоненси" клубига қарши ўтказади.

Португалия Примейра-лигаси. 24-тур

"Насьонал" - "Тондела" 3:2.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию