Португалия терма жамоаси собиқ аъзоси: Роналдуни энг яхши футболчи деб айта олмайман

Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Мануэл Фернандеш "Ювентус"даги ҳамюрти Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Роналду – жуда истеъдодли ўйинчи ва супер профессионал. Аммо, у мен билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи, деб айта олмайман. Чунки, бу Давид Сильва, Давид Вилья, Луиш Фигу ва Деко каби футболчиларга нисбатан адолатсизлик бўлади. Уларнинг ҳаммаси фантастик даражадаги футболчилар, улар майдонда деярли ҳамма нарсани билишади”, - дейди Фернандеш.

35 ёшли Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 38 та ўйинда майдонга тушди ва 29 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!