Португалияда кубок ғолиби аниқланди!

Кеча Португалия кубоги финалидан ўрин олган "Порту" - "Тондела" учрашуви бўлиб ўтди. Унда "аждарлар" 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа, "Порту" 18-марта кубок ғолиби бўлди. Бу орқали жамоа "Спортинг"ни ортда қолдирди. 

Энди Серхио Консейсау шогирдларидан олдинда фақат "Бенфика" клуби қолди. "Бургутлар" 26 марта Португалия кубогида ғалаб қозонган. 

Эслатиб ўтамиз, "Порту" бу мавсум чемпионатда ҳам ғолибликни қўлга киритганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!