Португалиялик футболчи эркин агент сифатида "Ювентус"га қайтиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” қанот ҳимоячиси Диогу Далотнинг 2023 йилнинг ёзида шартномаси тугайди. Ҳозирча футболчи ва клуб ўртасида музокаралар ўтказилмаяпти.

“Ювентус” эса вазиятдан фойдаланмоқчи. Агарда Далот шартномасини узайтирмаса, Турин жамоаси уни эркин агент сифатида Италияга қайтармоқчи. Бу ҳақида “Calciomercato” нашри малумот бермоқда.

Бундан ташқари, Испаниянинг “Барселона” клуби ҳам Далотни қўлга киритмоқчи.

Ҳимоячи "қизил иблислар" сафида барча чемпионатлар доирасида 8 та ўйинида қатнашиб, 2 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!