Португалиянинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди
Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендеш Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувини тўлиқ якунигача давом эттира олмади.
23 ёшли португалиялик футболчи иккинчи бўлимда Диего Далот ўрнига майдонга тушган эди. Бироқ 80-дақиқада жароҳат олгани сабабли захирага олинди. Унинг ўрнига Матеуш Нуньеш майдонга туширилди. Мендешнинг ҳолати бўйича ҳали расмий маълумот берилгани йўқ.
Роберто Мартинез шогирдлари 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа турнирнинг “К” гуруҳида Ўзбекистон, Колумбия ва Конго билан ўйнайди.
Жорий мавсумда Нуну ПСЖ сафида барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар