Португалия терма жамоаси мураббийи Мартинес Роналдунинг кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналдунинг меҳнатини юқори баҳолади.

 

«Криштиану – жамоамизнинг сардори. У бутун таркиб учун намуна. Роналду машғулот ва ўйинларга тўлиқ берилади, терма жамоага ёрдам беришни истайди. Ҳар куни ўз устида ишлаб, янада кучлироқ бўлишга интилмоқда. У термадан кетадими? Ҳозир бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ. Барча фикримиз жаҳон чемпионатига қаратилган», – дея Мартинес сўзларини ESPN келтиради.

 

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Гуруҳ босқичида Португалия терма жамоаси Колумбия, Ўзбекистон ва Конго терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!