Постекоглу АПЛнинг анъанасига содиқ қолган клублари ҳақида гапирди

Ангелос Постекоглу Премьер-лиганинг катта мақсадли клублари ҳақида гапирди. 

“Биз ҳозир “Ливерпуль”, “Арсенал” ва ҳаттоки “Брайтон”га қараяпмиз – булар танланган режага содиқ қолган клублар. Бу жамоаларнинг ривожланишига назар ташласангиз, қисқа муддатли муваффақият ҳақида гап бўлмайди.

Улар қилаётган ишларига ишонишди ва ривожланди. Улар турли мураббийлар ва турли даражадаги тажрибалар билан ўз йўлларидан боришди.

Узоқ вақт давомида ҳукмронлик қилган жамоалар одатда амал қиладиган режа ёки мафкурага эга эди. Улар бунга ёпишиб олишади.

Бу осон эмас. Сабаби, қисқа муддатли натижалар босим ва текширишни англатади. Баъзи клублар бунга бўйсунадилар.

"Ливерпуль" бир кечада муваффақиятга эриша олмади. Аммо улар Юрген Клоппни қўллаб-қувватласа, мукофот олишларини кўришди", - деди "Тоттенхэм" бош мураббийи Ангелос Постекоглоу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!