Поттер "Брайтон"ни "Челси"га алмаштирган бўлса, энди "Челси" Поттерни Де Зербига алмаштирмоқчи

CHERY AUTO

"Челси" Премьер-лигада 10-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида "Боруссия"га биринчи ўйинда имкониятни бой берган. "Аристократлар" бош мураббийи Грем Поттерга ишонади, лекин вазият бундай давом этса, клуб уни ишдан олиши ҳам мумкин.

Англиялик мутахассис ўрнига бир қанча вариантлар бор. Улар қаторига "Брайтон" устози Де Зерби ҳам қўшилди, дея хабар бермоқда "Football Insider" нашри.

Маълумот учун, италиялик мураббий Грем Поттер ўрнига "Брайтон"га келганди. У ажойиб мавсум ўтказмоқда ва клубини тарк этиш эҳтимоли паст.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!