Пойтахтимиз яна бир нуфузли турнирга мезбонлик қилади ёхуд K-1 бўйича Осиё очиқ чемпионати яна Тошкентда!
Жорий йилнинг 25-29 декабрь кунлари пойтахтимиз яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.
Янада аниқроқ қилиб айтганда К-1 бўйича Осиё очиқ чемпионати ташкил этилади. Ушбу турнир ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтади. Энг қизиқ жиҳати эса, турнирнинг сўнги куни профессионаллар ўртасида KOK ( King of King) Asia турнири ташкил этилади.
Ўзбекистон K-1 федерацияси раҳбари Жасур Неъматовнинг сайтимизга маълум қилишича, бу сафарги ҳаваскор ҳамда профессионаллар тоифасида ҳам ҳорижнинг кучли спортчилари ташриф буюриши кутилмоқда.
Фикрлар