Премьер-лига ҳакамларининг коронавирусга қарши топширган тест натижалари эълон қилинди

Россия премьер-лигаси ҳам узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна қайта тикланиш арафасида.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, чемпионат учрашувларини бошқариб борадиган барча ҳакамлар коронавирусга қарши тест топширган ва уларнинг ҳаммаси манфий натижа берган.

Эслатиб ўтамиз, РПЛ учрашувлари 19 июндан бошлаб давом эттирилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)