Премьер-лигада ўйнаётган энг қиммат осиёлик футболчилар
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтишга жуда яқин турибди. Томонлар келишувга эришди, ҳимоячи клуб билан тўрт ярим йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда ва битимни яна бир йилга узайтириш имкони бўлади. "Шаҳарликлар" ушбу трансфер учун 40+10 миллион евро тўлайди.
АПЛда осиёлик футболчилари кўплигини яхши биласиз. Мана шу ўйинчилар орасига эндиликда ватандошимиз ҳам қўшилмоқда. Қуйида энг қиммат осиёлик футболчилар билан танишишингиз мумкин.
Коаро Митома - 45 миллион евро ("Брайтон")
Сон Хин Мин - 38 миллион евро ("Тоттенхэм")
Такехиро Томиясу - 32 миллион евро ("Арсенал")
Хи Чан Хван - 22 миллион евро ("Вулверхэмптон")
Ватару Эндо - 12 миллион евро ("Ливерпуль")
Абдуқодир Ҳусановнинг айни пайтдаги трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил қилади. У бу статистика бўйича кучли бешталикда кўриниш бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда футболчи ҳали Англияга йўл олгани йўқ.
Фикрлар