Премьер-лиганинг 2 та учрашуви иссиқ об-ҳаво сабаб кечроқ бошланадиган бўлди

Россия премьер-лигаси "Оренбург" - ЦСКА ва "Оренбург" - "Ростов" учрашувлари вақти ўзгарганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, учрашув кунлари Оренбург шаҳрида аномал иссиқ об-ҳаво кузатилиши билан боғлиқ. Шу тариқа ЦСКАга қарши соат 18:00 га белгиланган ўйин 20:00да, "Ростов"га (12 июль) қарши 20:00 да старт берилиши керак бўлган ўйин эса 22:00 да бошланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 26 тур якунига кўра, “Оренбург” 23 очко билан мусобақа жадвалида сўнгги поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!