Премьер-лиганинг янги мавсуми ҳам эски форматда ўтказилади

Россия премьер-лигаси янги 2020/21 йилги мавсумда иштирокчи жамоалар сонини 18 тага оширмайди.

"Чемпионат" нашрининг хабар беришича, янги мавсумда ҳам РПЛда 16 та жамоа иштирок этади.

Айтиш керакки, январь ойида ўтказилган йиғилишда РПЛнинг аксарият клублари чемпионатда иштирокчилар сонини ошириш таклифини қўллаб-қувватлашган эди. Ҳатто, янги форматдаги чемпионат 2020/21 йилги мавсумданоқ жорий этилиши режалаштирилган эди.

Аммо, Россия футбол иттифоқи коронавирус пандемияси туфайли буни кейинроққа қолдиришга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!