Превью. “Навбаҳор” – “Насаф”

Суперлиганинг 3-турида “Навбаҳор” ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 48 марта тўқнаш келган. Ушбу ўйинларнинг 22 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 12та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган,  14та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 79-65, “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Насаф” 80 очкони, “Навбаҳор” эса 50 очкони қўлга киритган. Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби  Наманган ва Қаршида қайд этилган.

“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари бунгача Наманганда 24 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 9 тасида наманганликлар зафар қучишган бўлса, 11та учрашувда дуранг қайд этилган, 4та ўйинда эса қаршиликлар ғалаба қозонишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар