“Президент Олимпиадаси”. Оғир атлетикада Ўзбекистоннинг яна бир рекорди янгиланди
Хабарингиз бор, айни пайтда Тошкентда "Президент Олимпиядаси" бўлиб ўтмоқда.
Қайд этиш керак, мусобақанинг навбатдаги куни ҳам юқори кайфият ва кескин рақобат руҳида бошланди. Айниқса, +81 кг вазн тоифасида иштирок этган Андижон вилояти вакиласи Моҳинур Эсонбоева даст кўтариш машқида юқори натижа қайд этди. Моҳинур ушбу йўналишда 93 килограмм оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтариб, Ўзбекистон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар берди.



Фикрлар