Президент “Реал”га мухлислик қилишини айтди

  • 12 May 21:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Мадриднинг “Реал” клубига бўлган муносабатини очиқ айтди.

Испания вакиллари орасида “Реал” халқаро майдондаги турнирларда иштирокини давом эттираётган ягона жамоа ҳисобланади.

Карло Анчелотти шогирдлари Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Манчестер Сити” билан рақобатлашмоқда ва ярим финалнинг Мадридда ўтказилган дастлабки учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити” билан тўқнашувда “Реал”га мухлислик қилаяпман, албатта. Мени мадридликлар мухлиси, деб ҳисоблашингиз мумкин, лекин Флорентино Перес тарафдори эмасман, деди Хавьер Тебас.

Comments

You must be logged in to commet!