Про лига 2-босқичига 12 сентябрь куни қуръа ташланади

Эртага - 10 сентябрь куни Про-лига клублари 18-тур ва шу билан бирга 1-босқич учрашувларини якунлаб беради. Регламент асосида айнан шу турдан кейин жадвал тенг икки қисмга бўлинади.

Бунда юқори бешлик клублари Суперлига йўлланмаси учун алоҳида кураш олиб боради, қуйи бешлик эса лигада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам жамоаларнинг шу вақтга қадар жамлаган очколари сақлаб қолинади. 

УзРепорт билан келишув асосида Про-лиганинг 2-босқичига 12 сентябрь куни жонли эфирда қуръа ташлаб берилади ва у 19:00 да Футбол ТВ канали орқали кўрсатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!