"Про лига-2023" тўпурари "Динамо"га ўтди

Суперлига янги мавсуми олдидан селекция ишлари жараёнида «Динамо» мураббийлар штаби кўз остига олиб қўйилган яна бир ўйинчи жамоа аъзосига айланганини расман эълон қиламиз.

Про лига 2023 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарига айланган Анвар Ҳожимирзаев «Динамо» клубига ўтишга қарор қилди. Яримҳимоя ва ҳужумда бир хил ўйнай оладиган 29 ёшли футболчи билан бугун бир йиллик шартнома имзоланди.

хожимирзаев

Анвар Ҳожимирзаев 2023 йилги мавсум «Қўқон-1912» сафида Про лигада 20 ўйинда 16 та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган. Самарқанд клуби сафида Суперлигада ҳам ўзини кўрсатишни мақсад қилган янги футболчимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз, - дейилади "Динамо" матбуот хизматининг хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!