Про-Лига. "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этиб, Суперлигага янада яқинлашди

Про-Лига 17-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Шўртан" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Андижондаги "Бобур Арена" ўйингоҳида ўтказилган беллашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Баҳснинг 38-дақиқасида Ильдар Маматказин ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Ҳожиакбар Юнусов мувозанатни тиклади. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Владимир Бубанья гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

 Маълумот учун, "бургутлар" мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 37тага етказиб пешқадамлик қилмоқда. 17 очко тўплаган "Шўртан" 7-ўринда жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Nosirov
27/08/2022 21:31
"АНДИЖОН "жамоси уйинчилари бир хафта давомида каттик ишлашганми, тезда чарчаб колишди. Бу яхшиликка олиб келмайди.