Про-лига. "Андижон" "Турон"ни мағлуб этиб, ниҳоят пешқадамга айланиб олди
Про-лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида ягона голга Владимир Бубаня муаллифлик қилди. Меҳмонларга бу баҳсда гол уриш насиб этмади.
Мазкур натижадан сўнг "Андижон" очколари сонини 34 тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. "Турон" ҳисобида ҳам 34 очко мавжуд бўлиб, жамоа энди 2-поғонани банд этган.
Фикрлар