Про лига. “Арал” сафарда "Каттақўрғон” билан, “Ғазалкент” эса “ФарДУ” билан дуранг ўйнади
Про лиганинг 4-туридан ўрин олган иккита учрашув якунланди.
Биринчи беллашув Самарқанднинг “Каттақўрғон” ҳамда Қорақалпоғистоннинг “Арал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. Дастлаб учрашувнинг 12-дақиқасида Руслан Қалмағамбетов ҳисобни очган бўлса, баҳснинг 90-дақиқасида самарқандликлар футболчиси Франсис Нарҳ гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Кунинг иккинчи учрашувида Фарғонанинг “ФарДУ” ва Бўстонлиқнинг “Ғазалкент” жамоалари ўзаро куч синашди ва беллашув 2:2 ҳисобида тугади. Дастлаб учрашувнинг 20-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Сухроб Садиржанов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Бобур Фарҳодов гол киритиб, мувозанатни тиклашга эришди. Сўнгра Абдурахмон Абдуллаев 77-дақиқада гол киритиб, “Ғазалкент”ни яна ҳисобда олдингда олиб чиқди. Учрашувнинг умумий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқасида эса Шодиёр Хожиматов фарғоналикларининг иккинчи голлини ўз номига ёздириб қўйди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
- Ўзбекистон - Про Лига
- Обычный сезон
FarDu
- Bobur Farkhodov 52'
- Shokhdiyor Khozhimatov 90'
21.04.2026 16:30
Газалкент
- Sukhrob Sadirzhonov 19'
- Abdurakhmon Abdullaev 77'
- Ўзбекистон - Про Лига
- Обычный сезон
Каттакургон
- Francis Narh 90'
21.04.2026 16:30
Арал
- Ruslan Kalmagambetov 10'

Фикрлар