Про-лига. Бир киши кам қолган "Андижон" сўнгги дақиқада урилган гол эвазига "Турон"ни мағлуб этди
Про-лига 6-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Шаҳбоз Эркинов пенальтидан ҳисобни очди. Кейинчалик Ҳумоюн Муртазоев мувозанатни тиклади. 90+2-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Илдар Маматказин яна андижонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, "Андижон" очколари сонини 11 тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. "Турон" ҳисобида 12 очко мавжуд бўлиб, жамоа 2-поғонани банд этган.
Фикрлар