Про лига етакчиси машғулотларни қачондан бошлайди?

18-турда “Бухоро” майдонидан 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган жамоамиз аъзоларига қисқа муддатли танаффус берилди. Режага кўра, футболчилар 14 сентябрда ўз қароргоҳимизда тўпланадилар ва машғулотлар давом эттирилади.

“Андижон” чемпионат бошидан бери 18 та учрашувда майдонга тушиб 13 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб, тўплар нисбатига 31-13 кўрсаткич билан 43 очко жамғариб, турнир жадвалида якка пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

Энди про лигада жамоалар иккига ажралди. Хабарингиз бор, бугун юқори бешликка қуръа ташланди. Унга кўра, жамоамиз Муборакда “Машъал” билан ўйнайди. Буниси энди мавсумнинг ҳал қилувчи палласига айланади. Шу сабабли футболчиларимиз чоршанба кунидан тайёргарликка янада жиддий эътибор қаратадилар.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Nosirov
13/09/2022 19:54
Анжонликлар ракибларини сийлашади голлар билан Анжанчасига......