Про лига.

Бугун Про лигада 5-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади. "Нефтчи" матбуот хизмати беллашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Фарғонанинг "Истиқлол" ҳамда "Нефтчи" жамоалари шу кунгача ўзаро баҳсларда 6 маротаба куч синашган. 4 та учрашув ўтган йилги Про лига баҳсларига тўғри келган, битта ўйин Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги ва битта беллашув ўртоқлик баҳси кўринишида бўлган. Айтиб ўтиш жоизки, бу қарама-қаршиликда устунлик хозирча "Истиқлол" жамоаси томонида бўлиб турибди. Яъни, 3 та ғалаба ва 3 та дуранг.

Барча ўзаро ўйинлар натижалари эса қуйидагича:

Про лига 2019 йил

2-тур "Истиқлол"-"Нефтчи" 3:2
9-тур "Нефтчи"-"Истиқлол" 0:1
16-тур"Истиқлол"-"Нефтчи" 1:0
23-тур"Нефтчи"-"Истиқлол" 0:0

Вилоят Ҳокими Кубоги ва ўртоқлик ўйинларида эса 1:1 дуранг натижаси қайд этилган.

Бўлиб ўтган 6та учрашувда "Истиқлол" 6та тўп киритиб,ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборган.

Про лига 5 - тур 9-сентябрь

Яйпан "Ўзбекистон" стадиони 16:30да (Футбол тв)

"ИСТИҚЛОЛ" – "НЕФТЧИ"

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ислом Носиров, Абдухамид Абдураимов

Назоратчи: Шухрат Бозоров

Комиссар: Жамшид Имомов

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)