Про-лига. Марказий ўйин учун превью

Про лиганинг 8-турида Муборакнинг “Машъал” жамоаси Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши майдонга тушади.

Расмийлар.

Яйпанда бўлиб ўтадиган “Турон” – “Машъал” учрашувини Ғайрат Жўраев бошқариб боради. Унга қанотларда Расулжон Фозилов ва Максим Нехочин ёрдам беришади. Ҳакамлар ишини Андрей Тамбовцев назорат қилади. Учрашув комиссари Бахтиёр Ширинов этиб белгиланган.

Ўзаро ўйинлар.

“Машъал” ҳамда “Турон” жамоалари бугунга қадар миллий чемпионатимизда икки маротаба  тўқнаш келишган ва ҳар иккала учрашув ҳам нурсиз дуранг билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!