Про-лига. "Машъал" кутилмаганда аутсайдерга мағлуб бўлди
Про-лига 15-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Машъал" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида голларга Асадов, Хасанов ва Жўраев муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи Агапов ҳамда Шайманов номига қайд этилди.
Мазкур натижадан сўнг "Ғиждувон" очколари сонини 13 тага етказиб, 8-ўрнини мустаҳкамлаб олди. "Машъал" ҳисобида 27 очко мавжуд бўлиб, жамоа 3-поғонани банд этган.
Фикрлар