Про лига. "Шўртан" "Локомотив"га қарши ўйинларда қанчалик омадли?

Эртага “Шўртан” жамоамиз про лиганинг 8-тур доирасида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан беллашади. Учрашув Ғузор “Марказий” ўйингоҳида соат 19:00 да бошланади.

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари доирасида шу вақтга қадар 22 бор рўбаро келишган. Беллашувларнинг  8 тасида “Шўртан” ғалаба қозонган бўлса, 11 учрашувда тошкентликлар зафар қучишган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 

Жамоалар сўнгги бор 2017 йил 8 сентябрь куни Тошкентда тўқнаш келишган. Беллашувда “темирйўлчилар” 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

 “Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!