Про-лига. Халқаро турнирда иштирок этаётган "Истиқлол" рақиби дарвозасига жавобсиз 12та гол урди
Аввал хабар берганимиздек бу мавсум Про-лигада иштирок этадиган Фарғонанинг “Истиқлол” клуби қўшни Қирғизистонда ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.
Бугун фарғоналиклар мусобақа гуруҳ босқичининг илк турини “Жалолобод” клубига қарши ўтказишди. Ушбу баҳсда “Истиқлол” рақибини голларга кўмиб ташлади. Аниқроғи Про-лига иштирокчиси Қирғизистон Биринчи лигаси жамоаси дарвозасига жавобсиз 12та тўп йўллаб ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб 12:0.
Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” эртага мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги иккинчи учрашувда Қирғизистоннинг Олий лигасида иштирок этувчи “Академия” клубига қарши ўтказади.
"Кубок Сулаймон тоо" гуруҳ босқичи. 1-тур.
"Жалолобод" - "Истиқлол" 0:12.
Фикрлар