Про-Лигада иштирок этадиган “Ифтихор” футболчилари норматив топширишди

Хабарингиз бор, бундан кейин Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси футболчилари “Истиқлол” стадионида жисмоний тайёргарлик ҳолати бўйича илмий гуруҳ вакили Шамил Исеев бошчилигидаги назорат синовидан ўтдилар. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Футболчилар 4 йўналишда (30 метрга югуриш, жойидан узунликка сакраш, 7х50м ва "Yo Yo" тест) норматив шартларини бажаришди. Шунингдек, дарвозабонлар тўпни қўл ҳамда оёқ билан узоқ масофага етказиш бўйича синовдан ўтказилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!