Про лигага равона бўлган "Динамо" таркибида ҳам ўзгаришлар катта

Янги мавсум олдидан Тошкентда йиғин ўтказаётган «Динамо» жамоаси ҳаво ҳароратининг аномал пасайиши сабабли назорат ўйинлари рўйхатида ўзгариш киритди.

Қорли об-ҳаво шароитида йиғин доирасидаги «Бухоро», «Бунёдкор» ва «Сўғдиёна»га қарши ўйинлар бекор бўлгач ва Суперлиганинг аксарият клублари хорижга жўнаб кетгач, жамоамиз «Локомотив» ва «Бунёдкор» ёшлар жамоаларига қарши ўйин ўтказди.

Дастлаб Садриддин Абдуллаев мураббийлигидаги ёш «темирйўлчилар» мағлуб этилган бўлса, сўнг Анвар Раҳимов устозлигидаги ёш «қалдирғочлар» устидан ғалаба қозонилди.

Йиғин доирасида жамоа сафида Равшанбек Ягудин, Жамшид Ҳасанов, Баҳодир Насимов, Францис Нарх, Икром Эркинов, Комил Шарофутдинов, Мироншоҳ Сатторов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Владислав Нуриев, Валерий Акопов, Хуршид Убайдуллаев, Баҳодир Абдувалиев сингари ўйинчилар мураббийлар кўригида иштирок этмоқда. Кўрикда бўлган африкалик легионер Дэвид Бакерага жавоб бериб юборилди. Сербиялик ҳимоячи Йован Пажарин эса кўрикда қатнашмоқда.

Назорат ўйинлари. Тошкент

«Динамо» - «Локомотив» ёшлар жамоаси – 5:1

Голлар: Баҳодир Насимов, Владислав Нуриев, Валерий Акопов, Дэвид Бакера, Ҳазрат Турсунқулов.

«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Йован Пажарин, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Мамадаминов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Икром Эркинов, Жамшид Ҳасанов, Валерий Акопов, Дэвид Бакера, Владислав Нуриев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Равшанбек Ягудин, Баҳодир Насимов, Комил Шарофутдинов, Меҳриддин Мусурмонов, Жавлон Маликов, Акмал Козимов, Баҳодир Абдувалиев.

«Динамо» - «Бунёдкор» ёшлар жамоаси – 2:0

Голлар: Йован Пажарин, Мироншоҳ Сатторов.

«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Эркин Бойдуллаев, Йован Пажарин, Бобур Мамадаминов, Абдужамол Исроилов, Жасур Қурбонов, Акмал Козимов, Францис Нарх, Баҳодир Насимов, Владислав Нуриев.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Равшанбек Ягудин, Хуршид Убайдуллаев, Воҳид Оқбўтаев, Валерий Акопов, Ҳазрат Турсунқулов, Меҳриддин Мусурмонов, Икром Эркинов, Баҳодир Абдувалиев, Мироншоҳ Сатторов, Элгужа Григалашвили.

Навбатдаги назорат учрашуви 17 январь куни «Сурхон»га қарши бўлиб ўтади.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!