Профессионал бокс оламида супер тўқнашувлар бўлади (Анонс)

Жорий йилнинг баҳор ойларида жаҳон профессионал бокс олами бизга бир қатор қизиқарли жангларни тақдим этади. Бир нечта юлдузлар ҳам навбатдаги жангларини ўтказишади. Улар орасида чемпионлик камари учун бўладиган тўқнашувларни барча орзиқиб кутаётган бўлса ажаб эмас.
Биз ушбу жангларни анонс тарзида эътиборингизга ҳавола этамиз.

21 март
Майрис Бриедис (26-1-0-19 KO) – Юниэль Дортикос (24-1-0-22 KO)

Латвия пойтахти Рига шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомининг марказий жангида мезбон Бриедис ҳамда кубалик Дортикос ўзаро тўқнаш келишади.

Оғир вазн тоифасида кечадиган ушбу қарама-қаршилик IBF чемпионлик камари учун бўлади.

дортикос

28 март

Артур Бетербиев (15-0-0-15 КО) – Фаньлун Мен (16-0-0-10 КО)

Ярим оғир вазн тоифасида IBF ҳамда WBC чемпионлик титули учун кечадиган жанг Канаданинг Квебек шаҳрида бўлади. Мазкур жангда хитойлик боксчи даъвогар сифатида рингга кўтарилади. Ўз-ўзидан маълумки икки йўналиш чемпиони россиялик чармқўлқоп устаси ҳисобланади.

afisha-boj-artur-beterbiev-fanlun-men

11 апрель

Даниэль Дюба (14-0-0-13 КО) - Жой Жойс (10-0-0-9 КО)

Икки британиялик супероғир вазн тоифасидаги мағлубиятсиз одимлаётган нокаутчи боксчилар ўзаро ҳисоб – китоб қилишади. Мазкур жанг Лондон, О2 аренада бўлиб ўтади.

Джойс

2 май

Диллиан Уайт (27-1-0-18 KO) – Александр Поветкин (35-2-1-24 KO)

Супер оғир вазн тоифасидаги ушбу тўқнашув Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Ўртага WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари тикилган.

уайт

16 мaй

Қудратулло Абдуқаҳҳоров (17-0-0 -9 КО) - Сергей Липинец (16-1-012 КО)

Ярим ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз россиялик Липинецга қарши IBF йўналишининг вақтинчалик чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.

qudrat

23 май

Александр Усик (17-0-0-13 КО) -Дерек Чисора (32-9-0-23 КО)

Супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказишни бошлаган украиналик боксчи британиялик хурмача қилиқлари билан донг таратган Чисорага қарши навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур қарама-қаршилик Лондонда О2 аренасида ташкил қилинади.

Усик_1

30 май
Василий Ломаченко (14-1-0-10 КО) – Теофимо Лопес (15-0-0-12 КО)

Енгил вазн тоифаси етакчилари WBC, IBF, WBO, WBA чемпионлик камарлари учун жанг қилади. Мазкур супер тўқнашув Нью-Йорк, Мэдисон-сквер-гарденда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!