"PROFORM CUP K-1" турнири Тошкентда бўлиб ўтади

15 май куни Тошкент шаҳрида "PROFORM DINAMO SPORTS FESTIVAL" доирасида "PROFORM CUP K-1"  профессионал турнири ташкил этилади. Мусобақа "PROFORM DINAMO" базасида бўлиб ўтади ва жанглар соат 17:00 да бошланади.

Турнир доирасида профессионал К-1 қоидалари асосида жанглар ўтказилади. Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар тизимининг етакчи жангчилари таклиф этилган спортчиларга қарши рингга чиқади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 20 миллион сўмни ташкил этади.

Ички ишлар тизими шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:

Бобур Ўринбоев (81 кг);

Давлатбек Марайимов (86 кг);

Самандар Энибоев (75 кг);

Жанглар 3 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд 3 дақиқа давом этади. Раундлар орасидаги танаффус — 1 дақиқа. Зарурат туғилганда ҳакамлар қарорига кўра қўшимча раунд белгиланиши мумкин. Ғалаба нокаут, техник нокаут ёки ҳакамлар қарори билан аниқланади.

Турнирни тажрибали ҳакамлар бошқаради. Бош ҳакам — Жалолиддин Шамуратов, ҳакамлар ҳайъати таркибида Гагик Саядян ва Муҳаммадқодир Собиров фаолият олиб боради.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, барча спортчилар жанглардан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Турнир К-1 регламенти талабларига мувофиқ ташкил этилади. Зарур ҳолларда ташкилотчилар мусобақа дастурига ўзгартириш киритиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!